Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти лавозимига киришганидан кейин биринчи қонунни имзолади
20.12.2016 11:00,  
14

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти лавозимига киришганидан кейин биринчи қонунни имзолади, дея хабар бермоқда «Газета.uz». Давлат раҳбари томонидан 19 декабрь куни имзоланган «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун матни 20 декабрь куни «Народное слово» ва «Халқ сўзи» газеталарида эълон қилинди.

Ҳужжат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 6 декабрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 13 декабрь куни тасдиқланган эди.

Прокуратура органлари ходимлари куни 8 январда нишонланади — 1992 йил 8 январь куни «Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан