Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2017 йилда қишлоқларда 15 мингта арзон уйлар қурилади
20.12.2016 11:13,  
31

2017 йилда қишлоқ ҳудудларида 15 мингта арзон, замонавий, шинам уй-жойлар қурилади. Бундай уйлар 3 хилда қурилиши режалаштирилмоқда.
 
Биринчи типдаги уйлар уч ёки тўрт йўлакли, хўжалик иморатлари ва обод ҳовлилари бўлган икки-уч қаватли кўп квартирали уйлардир. Иккинчи типдагилар бир қаватли икки ва уч хонали бўлиб, аҳоли зич жойлашган туманларда қурилади. Уларнинг 2 сотих ер участкасига эга ихчамгина ҳовлилари бўлади. Учинчи типдагилар 4 сотих ер участкасига эга икки қаватли, тўрт хонали уйлардир.
 
Янги қурилаётган уй-жой массивларида давлатимиз ресурслари ҳисобига 415,3 километр сув, 291,5 километр электр энергияси, 316,9 километр газ тармоқлари, 260,3 километр йўллар, 134 ижтимоий инфратузилма объекти барпо этилади.
 
Уйларни қуришда маҳаллий арзон ва сифатли материаллардан фойдаланиш белгиланган. Шу сабаб ҳам уй-жойларнинг баҳоси аҳоли учун қулай ва арзон нархларда бўлади. Масалан, янги қурилаётган уйларнинг баҳоси 85 миллион сўмдан 170 миллион сўмгача бўлади. Солиштириш учун, 2016 йилда қурилган 3-5 хонали уйларнинг нархи 175 миллион сўмдан 214 миллион сўмгача бўлган.
 
Уйларни кредит ҳисобига олиш тартиби ҳам янада соддалаштирилди. Эндиликда кўп қаватли ёки 2 хонали уйларга бериладиган бошланғич бадал 15 фоиз этиб белгиланди. 15 йил муддатга кредит олингандан сўнг, дастлабки 3 йил имтиёзли давр ҳисобланади. Кейинги 5 йилда фоиз ставкаси 7 фоизни, қолган давр учун 9 фоизни ташкил этади.
 
2017 йил кириб келишига оз фурсат қолганига қарамасдан, 546 та уй-жойларр қурилиши деярли якунланмоқда. Бу уйларга кўчиб ўтувчи 546 та оила Янги йилни янги, қулай, шинам уйда кутиб олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан