Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Швейцарияда номаълум қуролланган шахс масжидга ҳужум қилди
20.12.2016 14:29,  
13

Швейцариянинг Цюрих  шаҳридагаи масжидлардан бирига номаълум киши бостириб кириб, одамларга қарата ўқ узган. Бу ҳақида Al Jazeera​ телеканали хабар бермоқда.

Душанба куни маҳаллий вақт билан 17:30да (Тошкент вақти билан 21:30) шаҳар марказидаги Ислом марказига 30 ёшлардаги номаълум кимса кириб, масжидда шом намозидан кейин йиғиб турганларга қарата бир неча марта ўқ узган. Ҳужум оқибатида 30, 35 ва 56 ёшли 3 киши жароҳат олган. Қурбонлар йўқлиги хабар қилинмоқда.

Ҳужум пайтида 10 дан ортиқ одам бўлгани айтилмоқда. Бир неча марта ўқ узгач, полициянинг маълум қилишича, ҳужум қилган киши масжиддан чиқиб, Марказий вокзал томон кетган. Полиция номаълум кишининг жасадини масжиддан 300 метрча узоқликда ўлик ҳолда топган. Гумондорнинг исми ошкор этилмаган.

АТС агентлиги берган маълумотга кўра, ҳужум вақтида масжиддаги мусулмонларнинг Шимолий Африка, Сомали ва Эритреядан бўлган. Воқеага нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Швейцария 450 минг нафар атрофида мусулмонлар яшаши тахмин қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан