Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистонда вазият янада оғирлашди
20.12.2016 16:05,  
8

2016 йил 18 декабрь ҳолатига Афғонистонда ички қочқинлар сони 580 минг кишидан ошди. Бу ҳақда БМТнинг Гуманитар операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси (OCHA) маълум қилган.  

Аввалги йиллардаги билан қўшиб ҳисоблаганда, ички қочқинлар сони 2 миллионга етиб қолган. Одамлар уруш, очлик ва вайронагарчилик сабаб уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда. 

БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳисоботида айтилишича, 2016 йилда ҳукумат кучлари ва “Толибон” жангарилари ўртасидаги қуролли тўқнашувлар сони ўтган йилга нисбатан 22 фоизга отган. Бу 2007 йилдан бери кузатилган энг юқори кўрсаткичдир. 

Армия вилоятлар марказларини ҳимоя қилиб турган бўлса-да, “Толибон” янгидан-янги позицияларни эгаллашда давом этмоқда. Шунингдек, жангарилар йирик транспорт артерияларини назоратга олишга уринмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан