Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурия армияси Ҳалабга киришга шай турибди
20.12.2016 18:24,  
5

Сурия армияси аҳоли олиб чиқилаётган шариқй Ҳалаб ҳудудига киришга тайёрлигини маълум қилди, дея хабар берди Reuters​агентлиги.

Ҳукумат қўшинлари ва унинг иттифоқдошлари сешанба куни Ҳалабга кириб, исёнчиларни тезроқ чиқиб кетишга мажбурлаши ҳақида Башар Асаднинг иттифоқчиларидан бўлган шиаларнинг Ҳизбуллоҳ жангарилари эълон қилган.

Ҳалабнинг исёнчилар назорат қилаётган шарқий қисмидаги аҳолини кўчириш ишлари ўтган ҳафта бошланган эди. Туркия бош вазири Мевлут Човушўғли Ҳалабдан 37 ярим минг киши олиб чиқилгани ва эвакуация ишлари чоршанба кунигача ниҳоясига етказилишини маълум қилган.

Халқаро Қизил хоч Қўмитаси Ҳалабдан ҳозиргача 25 минг киши кўчирилганини хабар қилган. Душанба куни исёнчилар тарқатган хабарга кўра, шаҳар аҳолисининг ярми ҳамон кўчирилишини кутмоқда.

Айни пайтда, кўчирилиши керак бўлган аҳолининг аниқ сонини аниқлаш мушкул. Шаҳарда ўн минглаб одамлар шаҳарни тарк этишга тайёр тургани ҳақида хабарлар бор. Улар совуқ тунларни эвакуация карвонларини кутиб, кўчада ўтказишмоқда.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши қабул қилган резолюцияга мувофиқ, БМТдан 20 нафар кузатувчи эвакуацияни назорат қилиш учун жўнатилган. БМТ вакиллари Ҳукумат назоратидаги Дуа ва Кифрая қишлоқларидан 750 киши кўчирилганини хабар қилган.

Ҳалабнинг ҳукумат назорат қилаётган ғарбий қисмида аҳвол бутунлай ўзгача. Шаҳарда Башар Асаднинг ғалабаси кенг байрам қилинмоқда. Байроқлар ва Башар Асад тасвирини кўтариб олган минглаб одамлар, ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар ва рақслар билан ғалабани нишонлашмоқда.

Ҳалабнинг 2012 йилдан бери исёнчилар қўлида бўлган шарқий қисми шу йилнинг июль ойида ҳукумат қўшинлари ва уларнинг Россия, Эрон ва шиа жангариларидан иборат иттифоқчилари томонидан қамал қилинган эди. Шаҳарда 250 мингдан ортиқ аҳоли бир неча ой давомида таъминотсиз қолиб кетган.

Шарқий Ҳалабга уюштирилган ҳаво ҳужумларида минглаб тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлгани айтилади. Сурия ҳукумати бу айбловларни инкор қилиб келган. Сўнгги бир неча ҳафта давом этган шиддатли ҳужумлар оқибатида Башар Асад қўшинлари фуқаролар урушидаги энг йирик ғалабасига эришган – шарқий Ҳалабни қўлга киритган эди.

Ўтган ҳафтанинг сешанба куни Туркия ва Россия ўртасида келишилган битимга мувофиқ, шарқий Ҳалабдаги исёнчилар назоратида қолган кичикроқ ҳудуддаги аҳолини кўчириш учун ўт очиш тўхтатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан