XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг олтин медаль соҳиби Ҳасанбой Дўсматов Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA) томонидан "Йилнинг энг яхши боксчиси" деб топилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ассоциация томонидан йилнинг энг яхши боксчисини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровномада Ҳасанбой Дўсматов энг кўп овоз тўплаб, кубалик Робейси Рамирес ва қозоғистонлик Дониёр Елеусиновни катта фарқ билан ортда қолдирди.
Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси Ижроия қўмитаси йиғилиши ва AIBAнинг 70 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тантанали маросимда Ҳасанбой Дўсматовга 2016 йил якунларига кўра, "Йилнинг энг яхши боксчиси" соврини топширилди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой Дўсматов яқинда "Олтин Мангуст" халқаро мукофотига лойиқ топилганди.