Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Газ муаммоси билан виртуал қабулхонага мурожаат қилган фуқаронинг муаммосига уч кунда ечим топилди
21.12.2016 11:52,  
25

“Ўзтрансгаз” АК тизимида компаниянинг таркибий тузилмалари ҳамда туманлардаги филиаллари фаолияти билан боғлиқ масалалар, муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифларни тўғридан-тўғри компания бошқаруви раисига юбориш учун бошқаруви раисининг виртуал қабулхонаси ишга туширилди. 

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги Тинчлик маҳалласида истиқомат қилувчи Мухторали Қўчқоров табиий газ босими жуда пасайиб кетганлиги, қишнинг совуқ кунларида маҳалла хонадонлари совиб кетаётганини айтиб, “Ўзтрансгаз” акциядорлик компаниясига мурожаат қилган. 

Фуқаронинг шикояти икки кун ичида ўрганилиб, соҳа ходимлари маҳалламиздаги газ трубалари яроқсиз ҳолатда эканлигини аниқлаб, янгисига алмаштирди. "Ҳозирда газ босими меъёрида. Муаммоларимизни ўрганиб, вақтида ҳал этганлари учун мазкур компания ходимларига маҳалламиз номидан ташаккурнома юбордик",-дейди М.Қўчқоров. 

Маълумот учун, “Ўзтрансгаз” АК бошқаруви раисига www.uztg.uz манзили орқали виртуал қабулхонаси, +99871 150-31-14 рақамли “ишонч телефони” ва компания электрон почта манзили орқали мурожаат қилиш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан