Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бир ой ичида Мянмадан Хитойга 15 минг киши қочиб ўтди
21.12.2016 14:32,  
6

Мянмада давом этаётган ҳукумат қўшинларининг ҳарбий ҳаракатлари туфайли маҳалли мусулмон аҳоли қўшни давлатларга қочиб ўтишга мажбур бўлмоқда. Сўнгги бир ой давомида Мянмадан Хитойга кўчиб ўтган қочқинлар сони 15 минг нафарга етган. Бу ҳақида Reuters​  агентлиги хабар бермоқда.

Мазкур рақамларни БМТнинг Инсонпарвалик ишларини мувофиқлаштириш идораси томонидан душанба куни эълон қилинган ҳисоботда кўришимиз мумкин. БМТ вакили Пер Пероннинг маълум қилишича, Качин ва Шан вилоятларидаги ҳарбий ҳаракатлардан жабр кўрганларга ёрдам етказиш янада қийинлашиб бормоқда.

“Качин ва Шан вилоятларига инсонпарварлик ёрдами етказиш ишлари сўнгги беш йилдаги энг паст кўрсаткичга тушди. Бу эса бошпанасиз қолган ва ҳарбий ҳаракатлардан жабр кўрган ўн минглаб аҳолининг ҳаётини сақлаб қолиш учун таъминот етказувчи гуманитар ташкилотлар ишига жиддий таъсир кўрсатди”, – дейди Пер Перон.

Мянма ҳукумати қўшинлар ҳарбий амалиёт ўтказаётган ҳудудларга халқаро кузатувчилар ва инсонпарварлик юклари етказувчи ташкилотлар киришини тақиқлаб қўйган. Ҳукумат қўшинлари икки ойдан буён Мянма шимоли ва шарқидаги асосан роҳингия мусулмонлари яшайдиган ҳудудларда «тозалаш амалиётлари»ни ўтказмоқда.

Ҳарбий ҳаракатлар натижасида ўн минглаб роҳингия мусулмонлари уйларидан ҳайдаб чиқарилган. Минглаб роҳингиялар қўшни Бангладеш ва Хитойга қочиб ўтган. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маҳаллий аҳолининг гувоҳликларига таяниб, қишлоқларга ўт қўйилгани, сўроқ-терговсиз маҳаллий мусулмон эркаклари ўлдирилаётгани ва аёлларга тажовуз қилинаётгани ҳақида хабар берган. Яқинда Амнестй Интернатионал ташкилоти Мянмадаги мусулмон роҳингияларга кўрсатилган муносабатни «инсониятга қарши жиноят» сифатида баҳолаган эди.

Хитой билан чегарадош ҳудудлардаги аҳолининг бир қисми Хитойдан бошпана излаб кетган бўлса, яна 2 400 киши Мянманинг ўзида қочқинга айланган. Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмийси Ҳуа Чунйинг мянмалик муҳожриларнинг сони ҳақида аниқ маълумот бермаган, аммо чегарадаги тинчлик ва барқарорликка эришиш учун музокаралар ўтказишга чақирган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан