Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Facebook’да матнли постлар учун фон рангини танлаш мумкин бўлади
21.12.2016 20:03,  
14

Facebook матнли постлар учун қўлланадиган турли фон рангларини синовдан ўтказишни бошлади, деб ёзмоқда Terabayt сайти.

Ушбу функция матнли постларга аввал доимо оқ рангда бўлган  фон ўрнига бошқа рангларни қўллаш имкониятини беради. Баъзи рангларнинг вариацияларига Instagram сервиси логотипи сингари градиентли усулда ишланган.

Ҳозирча фақат Android қурилмалар фойдаланувчилари матнли постларда фон рангларини танлашлари мумкин, бироқ постда танланган фон ранги барчага кўриниши маълум қилинган. Фон рангини танлаш учун “О чём вы думаете?” (“Нима ҳақида ўйлаяпсиз?) майдонига нимадир ёзиш кифоя, шундан кейин матн остида танлаш мумкин бўлган ранлар чиқарилади.

Бундай янгилик матнли постлар кўламини янада оширишга хизмат қилиши айтилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан