Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






5 йил ичида Тошкентда 26 минг оила ажрашди
22.12.2016 12:44,  
5

Оила – муқаддас даргоҳ. Азал-азалдан халқимиз оила деб аталмиш қўрғонининг бутлиги, бақувватлиги, мустаҳкамлиги билан дунёга ўрнак бўлиб келган. Бунда фарзанд отага тик боқмайди, онанинг сўзидан чиқмайди. Бунда кексалар доим эъзозда, улар берган тарбия ҳаётда кўп ас қотади. Бу ҳақда "Qalampir" нашри ёзмоқда.
 
Афсуски, жамиятимизда шундай нобоп оилалар борки, уларни ўзбек оиласи дейишга, намуна қилиб кўрсатишга тилинг бормайди.
 
Уй қураётганингизда унинг пойдеворини мустаҳкам қиласиз. Пойдевори мустаҳкам бино эса унча-бунчага қилт этмайди. Мустаҳкам оиланинг пойдевори эса болалик ва ўсмирликда, турмушгача берилган тарбиядир. Қизиқ, бугун ажрим бўлаётган оилаларда нобоп тарбия берилганми? Йўқ, албатта. Ким ҳам фарзандига ёмонликни раво кўрарди. Бироқ айрим ота-оналарнинг яхшилик деб илинаётгани, ёмонликдан ўн чандон оғир бўлиб чиқяпти.
 
Кеча, 21 декабрь куни Тошкент ирригация ва мелиорация институтида ўтказилган йиғилишда айни шулар ҳақида сўз борди. Унда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзоҳид Обидов, Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Фарида Абдураҳимова, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари Ирода Болтаходжаева, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакили ўринбосари, “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди Раҳмонов, Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси бошлиғи Абдураҳмон Сафоев ҳамда Тошкент шаҳридаги ФҲДЁлар ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари, прокуратура, ички ишлар, солиқ органлари ходимлари, туман ҳокимликлари вакиллари иштирок этдилар.
 
Йиғилишда Тошкент шаҳри оилавий ажримлар борасида республикада ҳамон пешқадам бўлиб бораётгани, бу эса ҳукуматни, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни қаттиқ ташвишга солаётгани таъкидланди.
 
Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзоҳид Обидов сўзга чиқар экан, масалага танқидий назар ташлаб, ажримларнинг судгача етиб боришида маҳалла фуқаролар йиғини қошида ташкил этилган “Яраштирув комиссияси” яхши ишламаётагинини таъкидлади.  
 
Обидовнинг сўзларига қараганда, сўнгги беш йилда Тошкент шаҳрида оилавий ажримлар ошиб бориши кузатилган. 2011 йилда ажримлар 3540 тани, 2012 йилда 3622 тани, 2013 йилда 4631 тани, 2014 йилда 5100 тани, 2015 йилда 5089 тани, 2016 йилнинг 11 ойи давомида 3988 тани ташкил этган. Бу йилги кўрсаткич нуқтайи назаридан олиб қараганда, республикадаги ажримларнинг учдан бир қисми Тошкент шаҳрига тўғри келяпти.
 
Йиғилиш давомида сўзга чиққанлар оилаларни сақлаб қолиш, ажримларнинг олдини олиш борасида аниқ таклифларни бердилар. Бунда ҳамма масъул экани алоҳида таъкидланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан