Сталиннинг невараси оламдан ўтди

22.12.2016 | Жаҳон | 1332

Совет Иттифоқи раҳбари бўлган Иосиф Сталиннинг невараси Евгений Жугашвили 80 ёшида Москва шаҳрида вафот этди.

Life нашрининг хабар беришича, Жугашвили уйининг яқинида ўзини ёмон ҳис қилган. Ўткинчилар тез тиббий ёрдамни чақирган, бироқ шифокорлар етиб келгунга қадар Жугашвили вафот этган.

Евгений Жугашвили Сталиннинг ўғли Яковнинг фарзанди эди. У бобосини оммавий қатлларда айбдор деб ҳисоблаганларга қарши доим курашиб келган, Сталинни ёмонлаган журналистлар ва амалдорларни судга берган.

Евгений Жугашвили ҳарбий соҳада ишлаган, 1991 йилдан сиёсий фаолият олиб борган. “Бобом – Сталин. У – авлиё!” номли китоб ёзган.

Мавзуга доир янгиликлар