Грипп туфайли Украинада 5 киши вафот этди

22.12.2016 | Тиббиёт | 439

Украинада грипп касаллиги асорати туфайли беш киши оламдан ўтгани қайд этилган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Нашрда ёзилишича, бу ҳақда Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги грипп маркази раҳбари Татьяна Дихановская хабар қилган.

"Грипп касаллиги туфайли бешта ўлим ҳолати қайд этилди. Учта ҳолатда ўлганлар 17 ёшгача бўлган болалардир. Бу беморлар гриппга қарши эмланмаган бўлган. Катта ёшдагилар эса қандли диабет ва юрак касаллиги билан рўйхатда турган", — деб айтган Дихановская.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, бугунги кунда Украинанинг 17та вилоятида грипп билан оғриш кўрсаткичи эпидемия остонасини хатлаб ўтган.