Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Ўзбекистон аҳлини ҳайратга солган 7 хабар: Қирғизистон президентидан Сталин неварасигача...
22.12.2016 21:30,  
9

22 декабрь куни содир бўлган энг муҳим хабарлар Sof.uz дайжестида.

​5 йил ичида Тошкентда 26 минг оила ажрашди

Йиғилишда Тошкент шаҳри оилавий ажримлар борасида республикада ҳамон пешқадам бўлиб бораётгани, бу эса ҳукуматни, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни қаттиқ ташвишга солаётгани таъкидланди.

 

Қирғизистон президенти 24 декабрда Ўзбекистонга келади

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 24 декабр куни Ўзбекистонга ишчи ташрифини амалга оширади, деб хабар беради Қирғизистон президент девони раҳбари ўринбосари, ташқи сиёсат бўлими мудири Сапар Исаков.

 

Ургутда кам таъминланган оилаларга арзон намунали уйлар топширилди

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Мерганча маҳалласида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган арзон уй-жойлар кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга тантанали равишда топширилди.

 

Тошкентда Янги йил байрами тадбирлари 28 декабрда бошланади

Тошкент шаҳрида 2016 йил 28 декабрдан 2017 йил 8 январгача Янги йил байрами маданий тадбирлари ўтказилади. Бу ҳақда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги маълум қилди.

 

Тошкентда 9 ёшли болани уриб кетган машина ҳайдовчиси қидирилмоқда

Бир неча соат аввал, Facebook’нинг “Водители Ташкента” гуруҳи азоларидан бири Тошкент кўчаларида ЙТҲ содир этиб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчини излаб топишда ёрдам сўраб гуруҳддагилар ва Тошкент аҳолисига мурожаат қилди.

 

Чегарачилар юк поездида кўп миқдорда гиёҳванд модда топишди

Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбийлари Тожикистондан гиёҳванд модда олиб киришга бўлган уринишга чек қўйишди.

 

​Сталиннинг невараси оламдан ўтди

Совет Иттифоқи раҳбари бўлган Иосиф Сталиннинг невараси Евгений Жугашвили 80 ёшида Москва шаҳрида вафот этди.

Life нашрининг хабар беришича, Жугашвили уйининг яқинида ўзини ёмон ҳис қилган. Ўткинчилар тез тиббий ёрдамни чақирган, бироқ шифокорлар етиб келгунга қадар Жугашвили вафот этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан