Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яқин Шарқда миллионлаб бола қиш кунлари ёрдамсиз қолиши мумкин
22.12.2016 21:33,  
9

БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг маълум қилишича, Яқин Шарқдаги миллионлаб бола қиш кунлари ёрдамсиз ва ҳимоясиз қолиши мумкин. Жамғарма бюджетида уларнинг эҳтиёжларини қондириш учун 38 миллион доллар етмаяпти

Минтақадаги ночор оилаларнинг фарзандлари шундоқ ҳам яхши овқатланмаслиги ва рисоладагидек тиббий ёрдам олмаслиги туфайли ҳолсизланиб қолган. “Бизнинг ёрдамимиз бўлмаса, қиш бу болалар учун қўшимча синовга айланади”, – дейди ЮНИСЕФнинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатлари бўйича минтақавий дирктори Герт Каппеларе. 

ЮНИСЕФ Сурия, Ироқ, Иордания, Ливан, Туркия ва Мисрдаги 2,5 миллион болани иссиқ кийим ва одеял билан таъминлашни, моддий ёрдам кўрсатишни режалаштирган. 

Суриядаги 50 минг бола ёрдам билан таъминланди, Ливанда 95 минг ўқувчи ўқийдиган мактабларни иситиш харажатларини жамғарма тўлаб берди, Иорданияда 50 минг оилага моддий ёрдам кўрсатилди, Ироқда 38 минг бола ва ёш оналарга иссиқ кийим тарқатилди. 

Бироқ жамғарманинг маблағлари етмаяпти. ЮНИСЕФ қиш мавсумида болаларни ҳимоялаш учун донорлардан 82 миллион доллар сўраган эди, бу маблағнинг ярми келиб тушди, холос.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан