"Локомотив" футболчиларининг ҳар бирига "Ласетти" совға қилинди

23.12.2016 | Спорт | 1422

22 декабрь куни "Ўзбекистон" меҳмонхонасининг залларидан бирида "Локомотив" футбол клуби аъзоларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон миллий чемпионатида ғолиб бўлган жамоа олтин медаль билан сийланди деб хабар беради Sports.uz. Бундан ташқари "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти томонидан футболчиларга "Ласетти" автомашинаси совға қилинди.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" жамоаси чемпионликдан ташқари Ўзбекистон Кубогини ҳам қўлга киритганди.