Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззах тумани Шароф Рашидов номи билан аталиши ҳақида қарор қабул қилинди
23.12.2016 11:24,  
153

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Жиззах вилояти Жиззах туманининг номини Шароф Рашидов тумани деб ўзгартириш тўғрисидаги масалани муҳокама қилдилар.

Депутатлар томонидан ҳукумат таклифи, кенг жамоатчилик муҳокамаси жараёнида билдирилган фикр ва таклифларни умумлаштириш материаллари, географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича ҳудудий ва республика комиссиялари томонидан тайёрланган хулосалар асосида Жиззах вилояти Жиззах туманининг номини Шароф Рашидов тумани деб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ушбу ҳужжат маъқуллаш учун Сенатга юборилди, дея хабар қилади Олий Мажлис Қонучилик палатасининг ахборот хизмати.

Шароф Рашидов (1917 −1983) -- йирик давлат арбоби, таниқли адиб. У Жиззах шаҳрида туғилган. 1950-1959 йилларда Ўзбекистон Олий Кенгаши раёсатининг раиси, 1959-1983 йилларда Ўзбекистон Компартияси Марказқўмининг биринчи котиби бўлиб ишлаган. Бир қанча шеърий ва насрий китоблари чоп этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан