Энг кучли 10 жонзотнинг тишлаш кучи қандайлигини биласизми?

23.12.2016 | Блог | 2809

Тишлаш — ҳайвонот дунёсининг хужум қилиш ва ҳимояланишдаги асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. 

Арслон — 40 атмосфера. "Хайвонлар шоҳининг" тишлаши мушуксимонлар ичида паст бўлса ҳам, ўлжани улаб олишга ва тилка пора қилишга етади.


Йўлбарс — 71 атмосфера. Мушуксимонларни йириги уларнинг оғирлиги 380 кг гача боради, тишлаши арслонникидан 2 баравар кучли.

Олачипор гиена — 74 атмосфера. Гиенанинг жағлари сутэмизувчилар ичида энг бақуввати саналади. Суякларни парчалаш учун жағининг ўрни алоҳида. Гиеналар бошқа йириқичлардан қолган ўлжани паққос туширишади, ҳаттоки жирафа суякларини ҳам ғажиб ташлашлари мумкин.


Гризли айиғи — 81 атмосфера. Йирик Америка қўнғир айиқлари асосан, Аляскада учрайди. Оғирлиги 450 кг ни ташкил этади. Жағ суякларини кучи мушуксимонлардан анча бақувват. Айиқлар одамларга хужум қилишмайди, лекин гоҳида яшаётган ҳудудини ҳимоялаш учун тажовузкорлик қилиши мумкин.

Горилла — 88 атмосфера. Гориллалар асосан вегетерианлар ҳисобланади, лекин маймунлар ўз оиласини ҳимояси учун нафақат қўл-оёғини, балки жағларини ҳам ишга солишади. Жағлари ёрдамида тишлаганида тишлаган нарсалари қарийб барчасини узиб олишлари мумкин.


Гипопотам — 124 атмосфера. Кўпчилигимиз бегемотларни ювош жонзотлар деб биламиз, аслида Африканинг энг ҳавфли ҳайвонлари ҳисобланади. Ҳаддан зиёд тажовузкор ва яшаш ҳудудига кириб қолган бегоналарни суймайди. Бир тишлаб шер ёки тимсоҳни ўлдириши мумкин эканлигини билсак, одам ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. 

Қоплон — 136 атмосфера. Йирик мушуксимонлар ва сутэмизувчилар ичида тишлаш бўйича чемпион. Қоплонлар ўлжасини бош суягини тишлаб мажақлаб ўлдиради. Кўп ҳолларда сигирларга ҳам хужум қилиб туришади.


Миссипи аллигатори — 144 атмосфера. Тимсоҳ ва аллигаторлар учун асосийси тўғри тишлаб олиш. Тишлаш босими юқорилиги бўйича асосий ўринларни эгаллашади. Миссипи аллигатори одамларга ташланиши камдан кам учрайдиган ҳолат. Уларнинг емишига балиқ ва тошбақалар киради.

Тароқ думли тумсоҳ — 251 атмосфера. Ер юзидаги энг йирик судралиб юрувчи: узунлиги 7 метргача, оғирлиги 2 тоннагача боради. Баъзидан сайр қиладиган қайиқларга ташланишади.


Нил тумсоғи — 340 атмосфера. К. Чуйковскийнинг асарида ёзилган Африкада яшовчи "энг баджаҳл" тумсоҳлар ҳисобланишади. Нил тумсоҳлари тароқ думли яқин қаридошларидан бир оз кичикроқ бўлишса ҳам жағининг бақувватлиги улардан ўтади. Жаҳли чиққанда тимсоҳ ҳаттоки, йирик бўлган арслонни еб ташлаши мумкин.  

Изоҳ: 1 атмосфера — 1см.кв га 1 кг куч таъсири ёки 101 325 Па