Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра Жиззах вилоятига ҳоким тайинланди.
"Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг қарорига мувофиқ Улуғбек Йўлдошевич Узоқов Жиззах вилоятининг ҳокими лавозимига тайинлансин", дейилади фармонда.
У собиқ ҳоким Сайфиддин Умарович Исмаиловнинг ўрнига ушбу лавозимга тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, президент фармонига мувофиқ ўтган ҳафтада Ўзбекистондаги қатор вилоятларда ҳокимлар тайинланганди.