Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Ўзбекистон аҳлини ҳайратга солган 7 хабар: тан олинмаётган келинлар, Шароф Рашидов номини олган туман ва бошқа муҳим янгиликлар...
23.12.2016 21:37,  
6

23 декабрь куни содир бўлган энг муҳим хабарлар Sof.uz дайжестида.

Жиззах тумани Шароф Рашидов номи билан аталиши ҳақида қарор қабул қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Жиззах вилояти Жиззах туманининг номини Шароф Рашидов тумани деб ўзгартириш тўғрисидаги масалани муҳокама қилдилар.

 

Бугун бутун дунё мусулмонлари Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарнинг туғилган кунини нишонламоқда

Бутун дунё мусулмонлари бугун, 23-декабр куни Мавлидун-Набий, яъни Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарнинг туғилган кунини нишонламоқда.

 

Қачон валютада ҳақ тўлаш мажбурий?

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан хорижий фуқароларга ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга, меҳмонхоналарда ва бошқа жойлаштириш жойларида жойлаштириш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш фақат эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилиши кўзда тутилади. Мазкур ўзгаришларнинг кучга кириши билан боғлиқ муаммоли саволлар ҳақида мазкур мақолада танишасиз.

 

Бош вазир виртуал қабулхонаси президент виртуал қабулхонасига айлантирилди

“PM” қисқартмасини энди “Президентга Мурожаат” деб таърифласа бўлади. Ҳозирги вақтда ушбу порталнинг 3 ойлик ишлаш тажрибасидан келиб чиқиб мурожаатларни кўриб чиқишни янада такомиллаштириш бўйича тегишли Президент қарорлари лойиҳалари тайёрланмоқда”, дейилган хабарда.

 

"Ўзтрансгаз" раҳбари ўзгарди

Эргаш Шоисматов Тошкент шаҳрида 1951 йилда туғилган бўлиб, Тошкент политехника институти битирувчиси ҳисобланади. У аввал “Ўзбекэнерго” акциядорлик компанияси раиси бўлиб ҳам ишлаган.

 

Жиззах вилояти ҳокими алмаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг қарорига мувофиқ Улуғбек Йўлдошевич Узоқов Жиззах вилоятининг ҳокими лавозимига тайинлансин", дейилади фармонда.

 

Тошкентда келинлик уйига "прописка"га олинмаган келинларнинг рўйхати эълон қилинди

Келинларни келин бўлиб тушган хонадонига доимий рўйхатга олинмаслиги масаласи бир неча йиллардан буён катта муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. 10-15 йилдан буён келинлик хонадонида яшаётган, 4-5 фарзанди бор аёллар ҳам ўзи яшаётган уйга “прописка”га олинмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан