Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Исроилга қарши резолюциясида АҚШ бетараф қолди
24.12.2016 09:46,  
5

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Фаластин ҳудудида Исроил томонидан яҳудий манзилгоҳлари қуриш ноқонунийлиги эътироф этилган резолюцияни қабул қилди, дея хабар бермоқда Guardian нашри.

Миср томонидан тайёрланган резолюция лойиҳаси пайшанба куни овозга қўйилиши режалаштирилган эди. Аммо Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва АҚШнинг бўлажак президенти Доналд Трампнинг босимлари остида резолюцияни овозга қўйиш кечиктирилган. Улар АҚШ раҳбариятини резолюцияга вето қўйшга ундашган.

Бироқ Хавфсизлик Кенгашига аъзо 4 мамлакат: Малайзия, Янги Зеландия, Сенегал ва Венесуэла вакиллари резолюция овозга қўйишни кечиктирмасликни талаб қилишган. Резолюция жума куни овозга қўйилди. АҚШ раҳбарияти Исроил учун кутилмаган қарор қабул қилиб, овоз беришда бетараф қолган. Хавфсизлик Кенгашига аъзо қолган 14 та давлатнинг барчаси резолюцияни ёқлаб овоз берган.

Резолюция қабул қилиниши учун 9 та давлат уни маъқуллаши ва вето ҳуқуқи мавжуд бўлган давлатлар: АҚШ, Россия, Буюк Британия, Франция ва Хитой қарши чиқмаслиги талаб қилинар эди. 2011 йилда худди шу мазмундаги резолюция АҚШ томонидан вето қўйилгани боис қабул қилинмай қолган эди.

Фаластин босиб олинган 1967 йилдан бери Исроил ҳукумати Фаластин ҳудудида ноқонуний яҳудий манзилгоҳлари қуриб келади. Ҳозиргача яҳудийлар учун қурилган манзилгоҳлар сони 120 тадан ошади. Фаластин ҳудуди бўлган Ғарбий соҳилга кўчириб ўтказилган исроилликлар сони 430 минг бўлса, Фаластин давлатининг пойтахти бўлиши кутилаётган Шарқий Қуддусда яна 200 минг яҳудий истиқомат қилади.

Айни пайтда Исроил ҳукумати манзилгоҳлар барпо этишни давом эттирмоқда ва Исроил парламенти Кнессет томонидан бу манзилгоҳлар «қонуний» эканлиги эътироф этилган. Фаластин ҳудудига исроиллик аҳоли кўчириб ўтказилиши БМТнинг 1947 йилда қабул қилинган, Фаластинда иккита давлат барпо этиш ҳақидаги резолюциясига зид ҳисобланади.

Кеча қабул қилинган резолюцияда Исроилнинг яҳудийларни Фаластин ҳудудига кўчириш сиёсати халқаро қонунларни «мудҳиш тарзда бузиш»и эътироф этилган ва ноқонуний манзилгоҳлар қуришни зудлик билан тўхтатиш талаб қилинган. Фаластин президенти Маҳмуд Аббос резолюцияни Исроил сиёсатига қарши катта зарба бўлганини айтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан