Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бразилиядаги тараққиётдан ортда қолган қабила аъзолари биринчи марта яқиндан суратга олинди
24.12.2016 15:29,  
93

Бразилиялик тадқиқотчи Амазонка ўрмонларида истиқомат қиладиган, тараққиётдан узилиб қолган қабила аъзоларини илк маротаба яқин масофадан тасвирга олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақида Guardian​ нашри хабар бермоқда.

Бразилиялик фотосуратчи ва Рикардо Стукерт Бразилиядаги тадқиқ қилинмаган ўрмонлар устида вертолётда парвоз қилиш чоғида ҳали алоқа ўрнатилмаган қабила аъзоларига дуч келган ва юқоридан уларни тасвирга туширган.

Стукерт Перу билан чегарадош Акр штатидаги муқаддам алоқа ўрнатилган қабила аъзоларини суратга тушириш учун кетаётган эди. Тадқиқотчининг айтишича, у айни дамда тараққиётдан қолиб кетган қабилалар ҳақидаги китоби устида ишламоқда. Бразилияда ҳозиргача инсоният тамаддунидан четда қолган 80 тача қабила борлиги тахмин қилинади.

Стукерт суратга олишга муваффақ бўлган одамларнинг таналарига турли расмлар чизилган. Тадқиқотчининг маълум қилишича, улар танага чизилган суратлар совуздан асрашига ишонишади.

Бразилиялик ҳиндулар ҳаёти бўйича тадқиқотчи Хосе Карлос Мейрелеснинг айтишича, Акр штатида бир-бирларидан алоҳида-алоҳида умр кечирадиган 3 та қабила мавжудлиги маълум. 2014 йилда штатда Тхапанава номли тўртинчи қабила билан алоқа ўрнатилган. Бутун умрини ана шундай қабилаларни ўрганишга бағишлаган Мейрелесга айтишича, маҳаллий ҳиндулар вертолётни улкан, мўъжизавий қуш деб ўйлашади.

Стукерт тасвирга олишга муваффақ бўлган қабила 1988 йилда аниқланган бўлиб, 2010 йилда ББC тадқиқотчилари уларни анча юқоридан суратга олишган. Мейрелеснинг тахминича, қабилада 300 нафарча одам яшайди. Улар банан, картошка, манёк ва ерёнғоқ етиштиришади, овчилик ва балиқчилик билан кун кечиришади.

“Биз уларни Ҳумайта дарёси ирмоғи ҳиндулари деб атаймиз. Улар ҳеч қачон бошқалар билан алоқа ўрнатишмайди. Биз уларнинг қайси тилда гаплашиши ва аслида ким эканликлари ҳақида ҳеч бир маълумотга эга эмасмиз. Билмаганимиз ҳам яхши. Биз буларни аниқлаган кунимиз уларда муаммолар пайдо бўлади”, – дейди тадқиқотчи.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан