Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Google ​ Ҳиндистонда ҳожатхонани тезда топиб берадиган хизматни ишга туширди
24.12.2016 19:08,  
5

Google ​ қидируви Ҳиндистон аҳолисига жамоат ҳожатхонасини тезлик билан топишга ёрдам берадиган бўлди, дея хабар бермоқда Al Jazeera​ телеканали.

Пайшанба куни ишга туширилган янги хизмат Ҳиндистон ҳукуматининг бутун мамлакат бўйлаб очиқ жойда ҳожат чиқаришни бартараф этиш тадбирининг бир қисми саналади. БМТ маълумотларига кўра, Ҳиндистон аҳолисининг қарийб ярми – 595 миллион киши уйида ҳожатхонаси йўқлиги туфайли ҳожатини кўчада чиқаради.

Аввалроқ, Ҳиндистон ҳукумати мамлакатни жамоат ҳожатхоналари билан таъминлаш учун жиддий киришгани хабар қилинган эди. Ҳукумат ҳатто уйида ҳожатхонаси йўқ бўлган фуқароларни давлат ишига олишни тақиқлаган.

Энди пойтахт Деҳли шаҳридаги аҳоли Google ​Map дастурида «жамоат ҳожатхонаси» деган қидирув билан пойтахт ҳамда Мадҳя Прадеш штатидаги – ​ 5 162 та ҳожатхонадан энг яқинда жойлашганини тезда билиб олишлари мумкин бўлади.

Google'нинг Ҳиндистондаги бўлими вакили Гаурав Бҳаскарнинг Al Jazeera​'га маълум қилишича, яқин келажакда дастурни Ҳиндистоннинг ҳамма шаҳарларидаги жамоат ҳожатхоналари ҳақидаги маълумот билан тўлдирилади. Янги дастур фойдаланувчилари ҳожатхоналарнинг тозалиги ҳақидаги фикрларини ҳам ёзиб қолдиришлари мумкин.

Икки йил муқаддам Ҳинистоннинг Мустақиллик байрамида бош вазир Нарендра Моди қишлоқ жойларида ҳам ҳожатхоналар қуриш ҳукуматнинг асосий мақсадларидан бири эканлигини маълум қилган эди. Шундан сўнг, ҳукумат 5 йил ичида мамлакат бўйлаб миллионлаб ҳожатхоналар қуриш режасини эълон қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан