Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Ўзбекистон аҳлини ҳайратга солган 7 хабар: Ўзбекистонга келган Атамбаевдан БМТга ўт қўймоқчи бўлган Филиппин президентигача
24.12.2016 21:21,  
3

24 декабрь куни содир бўлган энг муҳим хабарлар Sof.uz дайжестида.

Автомобилларга оид саккиз миш-мишни фош қиламиз

Автомобиллар ҳақида турли паст-баланд гаплар юради. Айримлари тўғри бўлса, бошқаси беҳуда гап холос. Кимга ишониш керак? Келинг, бугун шу ҳақда суҳбат қурамиз. Биз автомобиллар ҳақида тарқалган саккизта асоссиз хабарни тўпладик.

 

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Исроилга қарши резолюциясида АҚШ бетараф қолди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Фаластин ҳудудида Исроил томонидан яҳудий манзилгоҳлари қуриш ноқонунийлиги эътироф этилган резолюцияни қабул қилди.

 

Ҳиммат Оқбўтаев Самарқанд вилояти ҳокими бўлди

Ҳиммат Оқбўтаев бунга қадар Самарқанд вилояти ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

 

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятини танқид қилди

“Вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ўз ечимини кутаётган муаммо ва масалалар анчагина. Бундай ҳолат, айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида яққол кўзга ташланмоқда. Жорий йилда вилоятда давлатга ғалла ва пахта сотиш шартнома мажбуриятлари бажарилмади. Оқибатда 37 минг тонна ғалла, 26 минг тонна пахта давлат эҳтиёжи учун етказиб берилмади”, дейди давлат раҳбари.

 

Филиппин президенти БМТга ўт қўймоқчи

Мамлакат жанубидаги Замбоанга ҳарбий базасида чиқиш қилар экан Дутерте “БМТга бориб шикоят қилишингиз мумкин, мен Америкага борсам БМТни ёқиб юбораман”, деди. Унинг норозилигининг сабаби БМТ ҳуқуқ ҳимоячилари наркотика айланмасига дахлдорликда айбланиб шахслар ўлдирилишини текширишни талаб қилганидир.

 

“Реал” раҳбарияти Шаҳрам Ғиёсов билан алоқага чиқди

“Шахсан Роналду билан суҳбатлашишнинг имкони бўлмади. Мадриднинг “Реал” клуби вакиллари алоқага чиқишди”, — деб айтиб ўтган Шаҳрам Ғиёсов

 

Алмазбек Атамбаев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Бугун, 24 декабрь куни Алмазбек Атамбаев бошчилигидаги делегация ўтирган самолёт Самарқанд аэропортига келиб қўнди. Мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев қарши олди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан