Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда азон айтиш мусобақаси бўлиб ўтди
24.12.2016 21:27,  
30

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмий веб портали хабар беришича, жорий йилнинг 23 декабрь куни Тошкент ислом институти асосий биносида “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ташаббуси билан институт тарихида биринчи бор “Нажотга шошилинг” номли азон айтиш маҳорати мусобақаси ташкиллаштирилди.

Мусобақанинг асосий мақсади – талабаларда азоннинг тарихи ҳамда унинг талаффузи ва тараннуми, фиқҳий қоидаларини ўзлаштиришларига қизиқтириш, талабалар азонни маҳорат билан айтиш малакасини ҳосил қилишларига кўмаклашишдир. Дастлаб, ҳар бир курс талабалари ўртасида ички мусобақа ўтказилди ва ҳар бир курсдан икки нафар ғолиб талаба мусобақада қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. Мазкур мусобақа “савт” (овозни жарангдор ва баландлиги), “тараннум” (гўзал оҳанг) ва “тўғри талаффуз” (азондаги лафзлар ва ҳарфларни тўғри талаффуз қилиш) шартларини ўз ичига олди.

Якуний тўпланган баллар йиғиндисига кўра қуйидаги талабалар ғолиб деб топилдилар:

Олий ўрин: Нуриддинов Йўлдош 2 “б” курс талабаси,

Олий ўрин: Нейматов Муҳаммадюсуф 1 “г” курс талабаси,  

1-ўрин: Сайдалиев МуҳаммадҲожимирзо 2 “а” курс талабаси,

2-ўрин: Бузрукхонов Акромхон 2 “а” курс талабаси,

3-ўрин: Мансуров Мусо 1 “б” курс талабаси.

Ғолиблар мақтов ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалар, иштирокчилар эса эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан