Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистонда президентликка тўрт номзод рўйхатга олинди
25.12.2016 15:04,  
2

Туркманистон Марказий сайлов комиссияси 2017 йилнинг 12 февралида ўтказиладиган президент сайловига тўрт номзодни рўйхатга олди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Туркманистонни бошқариб келаётган Гурбангули Бердимуҳамедов Демократик партиядан номзод сифатида рўйхатга олинган. “Рисгал” акционерлик тижорат банки бошқаруви раиси Бекмурот Аталиев Саноат ва тадбиркорлар партиясидан, Мари вилояти партия қўмитаси етакчиси Дурдиқилич Ўразов Аграр партиядан, озиқ-овқат саноати давлат бирлашмаси раиси ўринбосари Мақсад Аннанафасов фуқаролар ташаббус гуруҳидан рўйхатга олинди.

Сайловгача бўлган муддат ичида номзодлар сайловчилар билан учрашади, ОАВ орқали чиқишларида ўз сайловолди дастурларини баён қилади.

Конституцияда Туркманистонда туғилган, қирқ ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини биладиган, охирги ўн беш йил ичида Туркманистон ҳудудида доимий яшаган ва ишлаган фуқаро Туркманистон президенти бўлиши мумкинлиги ёзиб қўйилган. Туркманистонда президентни бевосита халқ овоз бериш йўли билан сайлайди. Давлат раҳбари етти йиллик муддатга сайланади. Президент қасамёд қабул қилган кундан бошлаб ўз вазифасини адо этишга киришади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан