Ravon R2 Россияда энг кўп сотилган автомобил бўлди

26.12.2016 | Иқтисод | 1166

GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган Ravon R2 хэтчбеки Россияда ноябр ойида сотилган A классдаги автомобиллар рейтингида биринчи ўринни эгаллади.

Ўтган ойда жами 190 дона Ravon R2 сотилган.

Иккинчи ўринни 91 дона сотилган Kia Picanto эгаллади. Учинчи ўринда эса Daewoo Matiz сотилган.

Ўтган ойда Россияда жами 474 дона A классдаги автомобиллар сотилган бўлиб, бу ўтган йилгига нисбатан 119,4%га кўпдир. Ўн бир ой давомида эса россиялик дилерлар жами 3451 дона мазкур классдаги машиналарни сотишган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,23 фоиза камдир.