Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишида қатнашади
26.12.2016 12:26,  
9

Ўзбекистон томони Қирғизистоннинг Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қуриш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга ташрифи якуни юзасидан президент девони ташқи сиёсат бўлими мудири Сапар Исаков маълум қилди, деб хабар бермоқда Новости Узбекистана.

Исаков Қирғизистон ва Ўзбекистон президентларининг Самарқанддаги учрашувлари чоғида икки томонлама муносабатларнинг кун тартибидаги барча масалалари, жумладан, Ипак йўли иқтисодий камари доирасидаги лойиҳалар муҳокама қилинганлигини билдирди.

"Масалан, уч томонлама темир йўл лойиҳаси мавжуд. Ўзбекистон томони Қирғизистоннинг темир йўли қуриш ташаббусини қўллаб-қувватлади", — деди Исаков ҳамда лойиҳа бўйича учала давлат ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик йўқлигини билдирди.

Илгари хабар қилинганидек, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон лойиҳалаштирилаётган темир йўли Хитойни Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Афғонистон, Эрон ва Туркия орқали Шарқий Европа билан боғлайди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан