Белоруссия раҳбарининг кичик ўғли Президент бўлиш нияти йўқлигини маълум қилди

26.12.2016 | Жаҳон | 617

Беларусь президенти Александр Лукашенконинг кичик ўғли Николай Лукашенко келажакда фаолият олиб борадиган соҳасини ҳали танламагани, бироқ, ҳар қандай вазиятда, у отасининг йўлидан бормаслигини айтди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

«Ростини айтсам, менинг президент бўлиш ниятим йўқ», - дея айтиб ўтган 12 ёшли мактаб ўқувчиси маҳаллий телевидениега берган интервьюси вақтида. Унинг аниқлаштиришича, айни дамда шифокор ёки ҳарбий бўлиш ҳақида ўйламоқда.

Александр Лукашенко сентябрда нима учун унинг кичик ўғли омма олдида кам кўриниш бераётганига изоҳ берганди. Унинг сўзларига кўра, Коля кўпроқ мактабдаги таълимга эътибор қаратган. Шу билан бир қаторда, белоруссия етакчисининг таъкидлашича, болада давлат раҳбари бўлиш нияти йўқ, дейди “Беларус 1” телеканалига берган интервюсида Лукашенко .