Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Улуғбек Рўзиқулов Покистон бош вазири билан музокаралар ўтказди
26.12.2016 13:50,  
9

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов ўтган ҳафта Покистон бош вазири Наваз Шариф билан учрашди, дея хабар бермоқда UzDaily.

Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар, хусусан, энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишган. 

Навоз Шарифнинг қайд этишича, Ўзбекистон делегациясининг ташрифи икки давлат ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш имконини беради. 

Наваз Шарифнинг қайд этишича, томонлар Ўзбекистон ва Покистон ўртасида савдо, инвестициялар ва эркин товар алмашишни ривожлантириш учун ислоҳотлар ўтказиши керак. У Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалик техникаси соҳасидаги ҳамкорлик бўйича таклифини маъқуллади.

Улуғбек Рўзиқулов Наваз Шарифга Ўзбекистон Президентининг Ўзбекистонга ташриф буюриш таклифини етказди. Таклиф қабул қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан