Ўзбекистонда АҚШ доллари расмий курси бу ҳафта ҳам ошди

26.12.2016 | Ўзбекистон | 1315

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2016 йил 27 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра 1 АҚШ доллари ўтган ҳафта билан солиштирганда 13 сўм 92 тийинга қимматлашиб – 3231 сўм 48 тийинни ташкил этди.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.