Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қурол сотиш бўйича АҚШ дунёда биринчиликни сақлаб қолди
27.12.2016 08:57,  
13

New York Times нашри конгресснинг тадқиқот хизмати маърузасига асосланиб, АҚШ 2015 йилда қурол-аслаҳа сотиш бўйича 40 млрд долларлик шартнома имзолаб қурол экспортчилари орасида дунёда биринчиликни сақлаб қолганини ёзмоқда.

Дунё қурол бозорининг қарийб ярми АҚШ ҳиссасига тўғри келмоқда. АҚШ ўзидан кейинги ўриндагилардан кескин олдинлаб кетган. Масалан Францияда бу сон 15 млрдни ташкил этади.

Қурол-яроқни сотиб олиш бўйича Қатар ҳаммадан олдинда, 2015 йилда 17 млрд долларлик шартнома имзолаган. Миср 12 млрд, Саудия Арабистони 8 млрд долларлик қурол-аслаҳа харид қилган.

Дунёда террор хавфи ва таранглик кучаяётганига қарамасдан қурол савдоси ҳажми пасайган: 2014 йилда 89 млрд, 2015 йилда 80 млрд долларни ташкил этди. Шунга қарамасдан АҚШ ва Франция бу савдодан 9 ва 4 млрд фойда кўрди.

Газета маълумотига кўра Россиянинг қурол сотишдан даромади 2015 йилда 2014 йил даражасида қолган, аниқроғи фарқ жуда кам: 2014 йилда 11,2 млрд, 2015 йилда 11,1 млрд доллар. Россиянинг харидорлари асосан Лотин Америкаси мамлакатларидир. Хитой эса 2015 йилда қурол савдосидан 6 млрд доллар даромад олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан