Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунё иқтисодиётлари рейтингида Ўзбекистон 63 ўринда
27.12.2016 12:27,  
9

Дунё мамлакатлари тараққиёт ва иқтисодий барқарорлик даражаси бўйича солиштиришларни олиб борган SolAbility​ илмий-тадқиқот институти Global Sustainable Competitiveness Index​ ҳисоботини чоп этди.

SolAbility рейтинги рақобатбардошлилик моделига асосланган бўлиб, у табиий капитал имконияти, мамлакат бошқаруви, интеллектуал капитал, ресурслар ва ижтимоий бирдамликни ўз ичига олади.

Ҳар бир давлат 100 баллдан муайян бир баллга эга бўлди. Рейтингда Ўзбекистон 44,6 балл билан 63-ўринда жойлашди.

Биринчи поғонани 60,9 балл билан Швеция, иккинчи поғонани 59,4 балл билан Норвегия ва учинчи ўринни 59,2 балл билан Финляндия эгаллади. Юқори ўнликка, шунингдек, Дания, Исландия, Словения, Швейцария, Ирландия ва Люксембург кирди.

Қозоғистон 46,2 балл билан 47, Қирғизистон 44,3 балл билан 66, Тожикистон 42,7 балл билан 89, Туркманистон 38 балл билан 139-ўринда жойлашди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан