Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги йилдан бошлаб енгил саноат корхоналарига улкан имтиёзлар берилди
27.12.2016 12:53,  
46

Ўзбекистон президенти яқинда имзолаган қарорида, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати субъектларига жиддий имтиёзлар беришни ҳам кўзда тутилган, деб хабар қилмоқда Спутник нашри.

Пахта, аралаш ва ипак газламалар, тикувчилик, трикотаж ва тери маҳсулотлари ҳамда бош кийимлар, пайпоқлар, тўқимачилик галантерияси ва фурнитураси ишлаб чиқараётган корхоналар 2020 йилнинг 1 январига қадар даромад солиғи, мол-мулк солиғи, кичик корхоналар ва микрофирмалар ягона солиғи, Республика Йўл фонди тўловларидан озод қилинган. 

Бундан ташқари ушбу корхоналар олиб келинаётган асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва Республикада ишлаб чиқарилмаётган хом-ашё ва материаллар учун божхона солиғидан озод қилинган.

Ушбу имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш учун корхона йиллик ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг камида 60фоиз юқорида кўрсатилган енгил саноат маҳсулотларидан иборат бўлиши керак.

Юқорида айтиб ўтилган енгил саноат корхоналарининг экспорт ҳажмини оширишга қаратилган яна бир муҳим омиллардан бири, бу — 2017 йилнинг 1 январидан киритилаётган экспорт фаолиятидан олинган валюта даромадини давлатга сотиш мажбуриятининг бекор қилинишидир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан