Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бразилия фубол жамоаси ҳалокатига самолёт ёнилғиси тугаб қолгани сабаб бўлган
27.12.2016 14:26,  
8

28 ноябрь куни Колумбиянинг тоғли ҳудудларида қулаб тушган самолётнинг ҳалокати учувчиларнинг айби билан содир бўлгани аниқланди. Бу ҳақида Guardian ​нашри хабар бермоқда.

Бортида Бразилиянинг “Шапокоэнсе” футбол жамоаси аъзолари ҳам бўлган самолётнинг қулаши туфайли 71 киши ҳалок бўлган эди. Колумбиянинг авиацияси экспертлари самолётнинг қора қутиларини ўрганиш давомида авиаҳалокат ёнилғининг тугаб қолгани туфайли содир бўлганини аниқлашган.

Колумбия Фуқаро авиацияси бошқармаси маълум қилишича, самолётнинг қора қутиларидаги ёзувлар ёнилғи етишмовчилиги сабаб фавқулодда қўниш учун қайта-қайта сўров юборганини кўрсатган. Аммо ёнилғи тамом бўлгани жуда кеч хабар қилинган. Боливиянинг авиация назоратчилари ва самолётга эгалик қилувчи хусусий ЛаМиа компанияси ёнилғи тўлдирилмаган самолётнинг парвозига рухсат беришда айбланган.

Боливия расмийлари ҳалокат учун барча жавобгарлик самолёт учувчиси ва чартер рейсни амалга оширган ЛаМиа компанияси зиммасига юкланишини маълум қилган. Учувчи авиаҳалокатда вафот этган. Компаниянинг ижрочи директори Густаво Варгас Гамбоа ва унинг ўғли Густаво Варгас Виллегас терговга тортилган.

ЛаМианинг хўжайинларидан бири Марко Антонио Роха Бенегасга нисбатан айблов эълон қилинган бўлиб, унинг қаерда эканлиги ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. Ҳаво транспорти ҳаракати назоратчиси Челиа Кастедо авиаҳалокатдан сўнг Бразилияга қочиб кетгани айтилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан