Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ту-154нинг биринчи қора қутиси топилди
27.12.2016 15:11,  
22

Қора денгиз қирғоғидан 1,6км узоқликда самолётнинг дум қисми билан бирга қора қути топилди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.

“Ту-154 самолёти қулаган ҳудудда қидирув ишлари туни билан тўхтатилмади. Қидирув операциясининг асосий ҳаракатлари — самолёт қулаган ҳудудни синчиклаб ўрганиб чиқишга қаратилди. Тонг соат 05:42да қирғоқдан 1600 метр узоқликда 17 метр чуқурликда ”Фалкон« сув ости аппарати ёрдамида самолётнинг асосий қора қутиси топилди», — дейилган хабарда. 

Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, қора қути қисқа вақт ичида Москва вилоятида жойлашган Ҳарбий Ҳаво кучларининг илмий-текшириш марказига олиб келинади.

Қора қути самолётнинг дум қисми билан биргаликда топилган. Айни дамда у сувдан чиқариб олиб қирғоққа олиб келинган.

Қора қути самолётнинг двигатель, руль, қанот бошқарув тизимлари ҳақидаги маълумотларни ҳамда кабинада бўлган экипаж суҳбатини узлуксиз равишда ёзиб боради. Бахтсиз ҳодиса юз берганда ушбу маълумотлар мутахассисларга фожиа сабабларини аниқлаш имконини беради. 

Айни дамда Россия Федерал Хавфсизлик хизмати Ту-154 ҳалокати сабаби сифатида 4 асосий сабабларни ўрганмоқда: самолёт носозлиги, двигательга четдан бирор предмет тушиши, сифатсиз ёнилғи ва учувчилар хатоси. Дастлабки босқичда олдинга сурилган теракт эҳтимоли — ўз тасдиғини топмади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган якшанба куни Россия Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган Ту-154 самолёти Қора денгиз устида ҳалокатга учраган эди. Самолётда бўлган 92 киши ҳалок бўлган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан