Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мисрда матбуотни назорат қилувчи цензура ташкилоти пайдо бўлди
27.12.2016 16:21,  
6

Миср парламенти оммавий ахборот воситалари фаолиятини чеклаш билан шуғулланувчи янги давлат органи ташкил этиш ҳақида қонун қабул қилди, дея хабар бермоқда Reuters​ агентлиги.

Душанба куни мамлакат парламенти матбуот устидан назорат ўрнатишда кенг ваколатлар берилган янги давлат органи – Матбуотни бошқариш бўйича Олий ҳайъат ташкил этилишини маъқуллаб овоз берган. Қабул қилинган қонунга кўра, янги тузилманинг раҳбари тайинлаш ҳуқуқи мамлакат президентига берилган. Кенгашнинг қолган аъзолари ҳайъат аъзолари ҳайъат раиси томонидан турли бошқарув органларининг номзодлари орасидан танлаб олинади.

Матбуотни бошқариш бўйича Олий ҳайъат оммавий ахборот воситаларига жарима солиш, уларнинг фаолиятини тақиқлаш, хорижий ОАВ учун литсензиялар бериш ва литсензияни бекор қилиш каби ҳуқуқларга эга бўлди.

Миср оммавий ахборот воситалари уюшмаси раҳбари Яҳё Қалашнинг маълум қилишича, янги қонун матбуот эркинлиги ва журналистларнинг ҳуқуқларини поймол қилмайди. Ўзгаришлар ОАВ фаолиятини тартибга солишни назарда тутади, холос. Унинг айтишича, Миср парламенти матбуот тўғрисидаги яна бир қонун лойиҳаси устида иш олиб бормоқда.

Муҳокама қилинаётган иккинчи қонун лойиҳасида оммавий ахборот воситаларини жавобгарликка тортиш, ахборот эркинлиги, манбанинг ишончлилиги, журналистика ва миллий хавфсизлик ўрасидаги муносабатларни тартибга солиш кўзда тутилган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан Мисрдаги матбуот эркинлиги мунтазам танқид қилиб келинади. Нью-Йорк​даги Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси маълумотларига кўра, Миср 2015 йилда журналистларни энг кўп ҳибсга олиш бўйича дунёда иккинчи бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан