Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёевнинг президент бўлиши ўзбек-қозоқ муносабатларига қандай таъсир кўрсатади?
27.12.2016 17:38,  
4

Қозоғистон Ўзбекистон билан фаол равишда ишламоқда, деб маълум қилди Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов. Бу ҳақада Кун нашри ёзмоқда.

ТИВ раҳбари ўтган ҳафта якунида Тошкентда Мирзиёев билан учрашганди. «Менда жаноб Мирзиёев билан учрашув бўлиб ўтди. Унда барча йўналишлар бўйича сиёсий, шунингдек савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга тайёр эканимиз маълум бўлди», - дея Идрисов сўзларини келтиради «Интерфакс».

«Биз учта йирик иқтисодий блок – машинасозлик ва саноат, қишлоқ хўжалиги ва транспорт блоклари бўйича ишлаш ниятидамиз», - таъкидлаб ўтди вазир.

Унинг хабар беришича, 2017 йилда йирик қозоқ-ўзбек бизнес-форуми бўлиш ўтиши режалаштирилган. «Айни дамда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида ўн йилликка мўлжалланган ҳамкорлик йўл харитаси ишлаб чиқилмоқда», - таъкидлаб ўтди ТИВ раҳбари.

Маълумот учун, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов 23 декабрь куни Тошкентга ташриф буюрди. У Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан