Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






iPhone 8 қандай дизайнда бўлади?
27.12.2016 20:33,  
4

Интернет тармоғида iDrop News дизайнерлари томонидан ишланган рамкасиз iPhone 8 концепти пайдо бўлди. Модель кенг тарзда тарқалган рамкасиз Apple флагманига доир хабарлар асосида яратилган.

Миш-мишларга қараганда, 2017 йилда  Apple компанияси янги инновацион флагмандан ташқари, яна иккита такомиллаштирилган, бироқ аввалги қурилмалардан катта фарқ қилмайдиган iPhone 7s ва  iPhone 7s Plus смартфонларини ҳам тақдим қилиши мумкин, деб ёзмоқда Terabayt сайти.

Концептга асосан, iPhone 8 флагманининг олд панели бутунлай экран билан қопланади. Аппарат ойнаванд корпус, симсиз зарядлаш технологияси ва 4К аниқлигидаги OLED экранга эга бўлади. Шунингдек, унга инфрақизил кўз ёй сканери ўрнатилиши мумкин. Албатта, буларнинг барчаси ҳозирча тахмин. Аммо, бир нарса аниқки, “Олма” мухлислари ундан анчадан бери янги ва оламшушмул инновацияларни кутишмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан