Шаҳрам Ғиёсов Осиёда йил кашфиёти деб эълон қилинди

29.12.2016 | Спорт | 1009

Осиё бокс конфедерацияси Рио-2016 Олимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби Шаҳрам Ғиёсовни "Йил кашфиёти" деб эълон қилди. Бу ҳақда конфедерациянинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.

Осиё бокс конфедерацияси (ASBC) 2016 йил сарҳисобини қилиб, турли номинацияларда қитъанинг энг яхши боксчиларини ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг овоз бериш йўли орқали аниқлади.

Шаҳрам Ғиёсовга фойдаланувчиларнинг 23,3 фоизи овоз берган.

Ўзбекистонлик яна бир боксчи Жасурбек Латипов эса AIBA Pro Boxing (APB) йўналиши бўйича 2016 йилнинг энг яхши боксчиси деб тан олинди.