Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия, Туркия ва Эрон Суриядаги таъсир доираларини бўлиб олмоқчи
29.12.2016 10:56,  
8

Сурия давлати расмий Москва, Анқара ва Теҳрон таъсир ҳудудларига бўлиниши мумкин. Бу давлатлар орасидаги битим Асад назорат қиладиган федерал структура доирасида автономия тузиш имконини беради. Хабарни Рейтер агентлиги бир қанча манбаларга таяниб тарқатди.

Аввалроқ Anadolu агентлиги Анқара ва Москва 29 декабр соат 00:00дан бошлаб бутун Сурия ҳудуди бўйича яраш режими ўрнатишга келишганини хабар қилган эди.

Бироқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков томонлар келишуви ҳақида Кремлда етарли маълумот йўқлигини билдирган.

Рейтер агентлигига кўра, Сурия президенти Башар Асад камида келаси сайловларгача ўз лавозимида қолади. Ундан сўнг давлат раҳбарлиги бошқа шахсга ўтади, Асад ва унинг оиласи хавфсизлиги таъминланади.

Хабарларга кўра Асаднинг ўрнига бир неча номзод муҳокама қилинган, бироқ аниқ исмлари айтилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан