Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Al Jazeera талқини бўйича йилнинг энг яхши суратлари
29.12.2016 15:03,  
13

Al Jazeera.cоm сайти поёнига етиб бораётган 2016 йилнинг энг таъсирли суратларни эълон қилди:

1. Филиппинда президент Родриго Дутерте бошчилигида олиб борилаётган гиёҳвадликка қарши кенг кўламли кураш натижасида 6 мингга яқин одам қурбон бўлди бир қанча одамлар гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларда айбланиб ҳибсга олинди. Суратда бир неча кишига мўлжалланган қамоқхона камерасига 40 нафар маҳбус жойлаштирилганини кўришингиз мумкин. 2016 йил декабрь.

 

 

2. Буркина Фасодаги Дедугу шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро санъат ва ниқоблар фестивалида миллий ниқобларга бурканган юзлаб африкаликлар томоша кўрсатишмоқда. 2016 йил март.

3. Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳридаги чиқиндихонада ишлаётган болалар. 2016 йил ноябрь.

4. Фаластинлик 8 ёшли Усома ўз уйида дарс тайёрламоқда. Ғазо секторида аҳолига кунига 8 соат электр энергияси берилади. 2016 йил август.

5. Гонконгдаги осмонўпар минора тепасида ҳукуматга қарши намойиш . 2016 йил август.

6. Ҳимолай тоғининг қорли чўққиларидаги қишлоқларда яшайдиган ҳиндистонликлар. 2016 йил апрел.

7. 2015 йилнинг октябрь ойида Рио Доси дарёсининг 600 километрлик оқими Бразилия тарихидаги энг даҳшатли кон фалокати туфайли зарар кўрди. 19 киши қурбон бўлди, балиқчилар дарё соҳилидаги қишлоқларни ташлаб кетишди. Миллионлаб одамлар ичимлик сувисиз қолди. 900 гектар майдондаги тупроқ заҳарланди. 2016 йил июнь.

8. 2016 йилда минглаб муҳожирлар Грециядан бошпана излаб боришди. Греция-Македония чегарасидаги Идомени лагерида минглаб қочқинлар чегара очилишини кутишга йиғилганда Македония полицияси уларни қайтариш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллади. 2016 йил март.

9. Саҳройи Кабирни кесиб ўтган темирйўлда темир рудаси ташиётган Мавритания юк поезди. 2016 йил март.

10. АҚШнинг Шимолий Дакота штатида нефть қувурлари ўрнатилишига қарши америкалик ҳиндуларнинг йирик намойишлари бўлиб ўтди. 2016 йил октябрь.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан