Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда қиймати 6,6 млрд долларлик транспорт йўлаги қурилиши бошланди
29.12.2016 15:05,  
6

Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида узунлиги 24 кмга чўзилган транспорт йўлаги барпо этиш ишлари бошланди. Унга киритилган сармоя 46 млрд юанлиги баҳоланмоқда (бу тахминан 6,6 млрд долларга тенг), деб ёзади Carzone сайти.

Лойиҳага асосан транспорт йўлаги тоннел-кўприклар ва сунъий оролчалардан ташкил топади. У Шэньчжэн шаҳрининг яқинидаги Чжуцзян дарёси этаги қирғоқларини бирлаштиради.

Кўрфазнинг икки тарафи орасидаги масофа илгари 2 соатда босиб ўтилса, қурилиш ишлари якун топгач, 20 дақиқага тушади. Йўл икки йўналишда саккиз полосадан иборат. Тоннел-кўприк ўтиш йўлида соатига 100 км тезликда юрилади.

ХХР уч йил давомида транспорт инфраструктураси қурилиши лойиҳалари учун 725 млрд доллар сармоялашини май ойининг охирида Хитой Халқаро радиоси (CRI) эълон қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан