Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Samsung Galaxy S8 cмартфони S Pen стилуси билан чиқарилиши мумкин
29.12.2016 16:44,  
8

Кеча Samsung маҳсулотлари билан алоқадор янгиликларни ёритадиган Sammobile нашрида ёзилган хабарга кўра, компаниянинг навбатдаги флагмани Galaxy S8 ташқи аксессуар сифатида S Pen стилуси билан жиҳозланиши мумкин экан, деб ёзади Terabayt сайти.

Албатта, бундай қарор бироз кутилмаган янгилик ҳисобланади: сабаби Жанубий Корея компанияси фақат Galaxy Note сериясидаги смартфонларни стилус билан жиҳозлар эди.

Нашрнинг тахмин қилишича, стилус 6 дюймли экранга эга бўладиган Galaxy S8 Plus учун кўзда тутилиши кутилмоқда. Чунки бундай катта экранли смартфондан  стилус билан фойдаланиш қўшимча қулайлик беради. Samsung кўплаб Galaxy Note серияси мухлисларининг талабларини ҳисобга олган ҳолда шундай қарорга келган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Сўнгги хабарларга кўра, Samsung Galaxy S8 флагманлари 2017 йилнинг апрель ойида Нью-Йорк шаҳрида намойиш этилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан