Украина Россияга қарши янги санкциялар жорий этди

30.12.2016 | Жаҳон | 1047

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши россиялик жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан бир қатор қўшимча санкцияларни жорий этди

Янги тақиқлар Қрим ва Севастополдан Россия Думасига сайланган депутатлар ҳамда сайлов комиссияси аъзоларига, Россия қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтган корхоналарга тегишлидир.

Шунингдек, Россия ҳудудида Украина фуқароларининг ноқонуний қўлга олинишига алоқадор бўлган ҳуқуқ-тартибот органлари ва судлар ходимларига нисбатан ҳам санкция қўлланади. 

Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши республикага қарши террор фаолияти ва агрессияни молиялаштиришга бош қўшган ва хорижга қочиб кетган Украинанинг собиқ раҳбарияти таъқиб қилинишини билдирган.