Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нобель мукофоти совриндорлари Мьянмадаги қатлиомни тўхтатишга чақирди
30.12.2016 14:01,  
4

Бир гуруҳ Нобель мукофоти совриндорлари БМТ Хавфсизлик Кенгашига очиқ хат йўллаб, Мьянмада этник тозалаш ва инсониятга қарши жиноятлар туфайли авж олган қирғинбаротни тўхтатишга чақирган

“Агар чора кўрмасак, одамлар ўқдан бўлмаса-да, очликдан ҳалок бўлади”, – дейилган 23 нафар Нобель мукофоти совриндори имзо чеккан мактубда

Улар Мьянманинг Ракхайн штатида мусулмонларга қарши амалга оширилаётган қирғинни 1994 йили Руандада юз берган геноцид, Судданнинг Дарфур шаҳри ҳамда Косово ва Боснияда амалга оширилган этник тозалашга қиёслаган. 

БМТ Хавфсизлик Кенгашига йўлланган хатда Ракхайн штатидаги вазият учун Мьянма раҳбарияти танқид қилинган. Қизиғи, Мьянма етакчиси Аун Сан Су Чжининг ўзи ҳам Нобель мукофоти совриндори ҳисобланади

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан