Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миср Қизил денгиздаги икки оролни Саудияга қайтариб берди
30.12.2016 14:38,  
7

Миср ҳукумати Қизил денгизда жойлашган иккита оролга эгалик қилиш ҳуқуқини Саудия Арабистонига топшириш бўйича давлатлараро келишувни тасдиқлади. Бу ҳақида Гуардиан нашри хабар бермоқда.

Қизил денгизда жойлашган Тиран ва Санафир оролларини Саудияга топшириш бўйича битим ҳақида апрел ойида эълон қилинган эди. Келишув эълон қилиниши Миср жамоатчилигининг норозилигига сабаб бўлган ва мамлакат бўйлаб намойишлар бўлиб ўтган.

Июнь ойида Миср Олий суди ҳукумат келишувини бекор қилишга ҳукм чиқарган ва ороллар устидан ҳокимият фақатгина Мисрга тегишли эканлигини эътироф этган эди. Миср ҳукумати суд қарори бўйича апелляция берган. Апелляцион суд мазкур масала бўйича сўнгги қарорни 16 январь куни эълон қилиши керак.

Миср ҳукумати битимни ратификация қилиш учун мамлакат парламентига ҳавола қилган. Парламент ратификация масаласини қачон овозга қўйиши ҳозирча номаълум, аммо парламентнинг қонунчилик қўмитаси аъзоси Набил Жамол суд қароридан аввал овозга қўйиш ўтказилмаслигини айтган.

Тиран ва Санафир ороллари Иордания ва Исроилга олиб борувчи Ақаба кўрфазига кириш йўлида жойлашган. Саудия ҳукумати 1950 йилда Миср ҳукуматидан оролларни ҳимоя қилишни сўрагандан бери улар Миср тасарруфида бўлган. Мисрнинг ҳозирги ҳукумати иккала оролни Саудияга қайтаришни маъқуллаган бўлса ҳам, битимга қарши бўлганлар ороллар устидан Мисрнинг эгалик қилиш ҳуқуқи Саудия Арабистони пайдо бўлишидан аввал – 1906 йилдаги шартномага кўра белгилаб қўйилганини даъво қилишмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан