КХДРга қарши чеклов чораларининг сабаби расмий Пхенян ўтказган ракета синовларидир. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Санкция Шимолий Кореяга ядро дастурини амалга оширишда фойдаланиладиган материаллар, жиҳозлар ва технологияни етказиб беришга тақиқ қўяди. Бундан ташқари Россия КХДРга авиация ёнилғиси ва реактив двигателлар учун ёнилғи бермайди ҳамда ундан титан рудаси, кўмир, темир рудаси сотиб олмайди.
КХДРга қарши янги санкциялар БМТ томонидан 2016 йилнинг 30 ноябрида киритилган.