Ерга икки комета яқинлашмоқда

31.12.2016 | Илм-фан | 2524

NEOWISE миссияси астрономлари сайёрамизга яқинлашиб келаётган икки объектни аниқлаганини НАСА хабар бермоқда. Улар ҳозир Ердан бир неча млн км узоқликдадир.

Биринчи осмон жисми C/2016 U1 NEOWISE кометаси бўлиб, у 2016 йилнинг 21 октябрида кашф этилган.

Иккинчи объект 2016 WF9 астероид ёки чанг булутсиз комета ҳисобланади. Диаметри бир кмга яқин. Жорий йилнинг 27 ноябрида қайд қилинган.

Иккала осмон жисми ҳам Ерга бирор хавф солмайди.