Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ФВВнинг собиқ раҳбари Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди
31.12.2016 12:33,  
23

2010 йил мартидан Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигини бошқариб келаётган Турсинхон Худайбергенов Президентнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди. 28 декабрь куни давлат раҳбари бу ҳақдаги қарорни имзолади.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 28 декабрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони билан Президент девони таркибий тузилмасида Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати ташкил этилган эди.

Турсинхан Худайбергенов (1951 йил таваллуд топган) — Тошкент педагогика институти (1974 йил) ва СССР ИИВ Академияси (1982) битирувчиси. 1974−1999 йилларда ИИВда, 1999−2001 йилларда Хоразм вилояти ИИБда турли лавозимларда фаолият кўрсатди, 2001−2006 йилларда Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси, 2006−2010 йилларда эса Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан