Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Лицензия ва рухсат берувчи жараёнларни қисқартириш ва соддалаштириш таклиф этилмоқда
31.12.2016 12:35,  
9

Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳукуматнинг лицензия ва рухсат берувчи жараёнларни қисқартириш ва соддалаштириш тўғрисидаги қарори лойиҳасини эълон қилди.

Ҳужжат Президентнинг 5 октябрдаги тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармони ижроси юзасидан ишлаб чиқилди.

Қарор лойиҳасида 2017 йил 1 апрелдан лицензияланувчи фаолият турлари ва тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат берувчи жараёнларни бирлаштириш йўли билан бекор қилинувчи жараёнлар рўйхати, шунингдек, 1 июлдан лицензиялар ва рухсат берувчи характерга эга ҳужжатларни расмийлаштириш муддати қисқарадиган фаолият турлари рўйхати таклиф этилмоқда.

1 июлдан бошлаб алоҳида фаолият турларини лицензиялаш бўйича вазифаларни Вазирлар Маҳкамасидан мутасадди давлат органларига ўтказиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, агарда лицензияловчи орган аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензияни бермаса ёки уни беришни рад этмаса, у ҳолда мурожаат этувчи лицензияловчи органни ёзма огоҳлантирган ҳолда лицензия олишни мақсад қилган фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси 2017 йил 11 январга қадар давом этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан